Марко Матерацци: Шомуродовнинг ўйинини аввал ҳам кўрганман ва у зўр футболчи бўлишга қодир!

Италия терма жамоаси ва “Интер” ҳимоячиси Марко Матерацци Москва шаҳри мезбонлик қиладиган Афсоналар кубоги турнири доирасида Италия футболи ва Элдор Шомуродов ҳақида журналистлар саволларига жавоб берди.

Марко Матерацци 2006 йилги жаҳон чемпионати финалида Франция терма жамоаси етакчиси Зинедин Зиданнинг асабини бузиб, уни қуюшқондан чиқарган ва майдондан четлатилишига сабабчи бўлгани билан машҳур. Ўшанда Италия терма жамоаси Зидансиз қолган францияликлардан жаҳон чемпиони унвонини тортиб олган эди.

large_29

Марко Матерацци “Интер” жамоаси таркибида беш карра Италия чемпиони,  тўрт каррадан мамлакат кубоги ва Суперкубоги соҳиби, Европа Чемпионлар лигаси бош соврини эгаси ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиби бўлган.

- Ўтган йили ёзда Ральф Рангник “Милан”га ўтиши ҳақида кўп гапирилди. Ҳозир эса машҳур мураббий Москванинг “Локомотив” жамоаси билан ҳамкорлик қиляпти. Бундан ҳайрон бўлдингизми?

- Йўқ, лекин мен нега ҳайратга тушишим керак?

- “Локомотив” ва “Милан” бошқа-бошқа даражадаги клублар эмасми?

- Балки шундайдир. Ральфга муайян кафолатлар керак. Аслида сен қайси лигада ишлаётганинг муҳим эмас. Лекин сен бошлаган лойиҳанг ривожланиши ва сени қўллаб-қувватлашларига амин бўлсанг, ҳамма нарсага эришиш мумкин.

- Дўстингиз Жозе Моуриньо “Рома”да ишлаяпти. Унинг келиши билан нимадир ўзгарганини кўрдингизми?

- Биринчи навбатда, Моуриньо яшаш тарзини ўзгартирди. Чунки Римдаги ҳаёт  Милан ёки Мадриддан фарқ қилади. Римда одамлар ҳафтада етти кун ва бир суткада 24 соат жамоа билан бирга яшайди. Ҳозир уларда яхши жамоа шаклланган. Албатта, Италиядаги энг зўри эмас, лекин Моуриньода мўъжиза кўрсатиш имконияти бор. Чунки “Рома” билан битта совринни қўлга киритиш, Милан ёки Турин клублари билан 20 та совринга эга чиқиш билан баробар.

- “Рома”га қўшилган Элдор Шомуродовнинг салоҳиятини қандай баҳоласиз?

- Унинг ўйинларини аввал ҳам кўрганман. Менимча, у жуда яхши футболчига айлана олади. Ҳозир энг муҳими, у жамоани ҳис қилиши ва Тэмми Абрахам билан бирга ўйнай олиши керак.   Эшитишимча, якшанба куни Моуриньо “Сассуоло”га қарши учрашувда бу иккисини ҳужумда ўйнатиши мумкин экан. Ҳозир улар бир бирини алмаштиряпти. Мен буюк футболчилар бирга ўйнаши кераклигига аминман.

1630868273_shoma

- Моуриньо билан “Рома” ва Шомуродов топ-даражага кўтарила оладими?

- Ишонинг, Жозе ҳар доим зўр футболчиларни танлайди. Энди улар биргаликда чемпионлик учун ҳаракатни бошлаши керак.

Моуриньо Шомуродовга бир сўз билан таъриф берди!

Остон Ўрунов ишончни йўқотдими?

Шомуродов ворислари. Марказий Осиёдан кимлар Европада ўйнашга қодир?

Шомуродов йўқолган қизчанинг топилишига сабабчи бўлди!

Абрахамнинг келиши “Рома”да кутилмаган муаммо чиқарди! Буни Шомуродовга таъсири борми?

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!