Марко Станоевични қанча муддатга сафдан чиққанини биласизми?
“Насаф” клубининг сербиялик легионери Марко Станоевич чемпионатнинг сўнгги турларидан бирида, аниқроғи, “Динамо”га қарши учрашувда жароҳат олганди ва шундан сўнг футболчи операция столига ётди.
“Насаф” бош мураббийи Рўзиқул Бердиев Sports.uz журналисти билан суҳбатда Станоевичнинг ҳолати ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.
“Марко операция столига ётган. Унда тикланиш жараёни бўлади. Имкон қадар клубимиз у ҳақида қайғуряпти. Барибир уни жароҳатдан кейин тикланиши беш ойга чўзилади. Шу сабабдан футболчи билан қандай шартнома тузилиши бу жамоага боғлиқ”, - дейди Бердиев.
Станоевич 2022 йилги Суперлига баҳсларида 24 та учрашувда майдонга тушиб 1 та гол урди. Ўзбекистон Кубогида 4 та ўйинда иштирок этди.
Фикрлар