Марко Вератти фаолиятини "Челси"да давом эттириши мумкин
Италия терма жамоаси ва ПСЖ ярим ҳимоячиси Марко Верратти фаолиятини Англия премер-лигасида давом эттириши мумкин. "Footmercato" нашрининг ёзишича, Лондоннинг "Челси" клуби ярим ҳимоячини ўз сафига қўшиб олмоқчи.
"Аристократлар"дан ташқари 30 ёшли ҳимоячининг хизматларига “Барселона” ва Мюнхеннинг “Бавария” клублари қизиқиш билдирмоқда.
Марко парижликлар жамоасида 2012 йилдан бери тўп суради. Верраттининг клуб билан шартномаси 2026 йилда якунига етади.
2022/2023 йилги мавсумда ярим ҳимоячи барча мусобақаларда 38 та ўйинда майдонга тушди ва битта голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар