Марко Верратти: ПСЖга Неймарни олиб келган бўлардим
Франсиянинг ПСЖ клуби ярим ҳимоячиси Марко Верратти агар имконият бўлганида жамоага Неймарни олиб келган бўлишини маълум қилди. Бу ҳақда Le Figaro хабар бермоқда.
- ПСЖга кимни олиб келган бўлардим? Неймарни. Унга қарши ўнаб кўрганман. У бу мавсум яхши ўйин намойиш этмоқда. Ўйлашимча, Неймар Месси билан бир хил савияда. Қолаверса, у 24 ёшда. Шунинг учун Неймарни ёрқин келажак кутмоқда, - дейди Верратти.
Маълумот ўрнида, ПСЖ нимчорак финал баҳсида ўз майдонида 4:0 ҳисобида каталонияликлардан устун келганди. Аммо жавоб учрашувида “Барселона” парижликлардан 6:1 ҳисобида устун келди.
Фикрлар