Маркос Рохо "Эстудиантес"га ўтишга яқин турибди

"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Маркос Рохо профессионал футболдаги фаолиятини бошлаган "Эстудиантес" клубига қайтишга яқин турибди.

Хабарларга кўра, 29 ёшли аргентиналик футболчи Ла-Плата клубига ярим мавсум учун ижарага берилиши кутилмоқда.

Маълумот ўрнида, Рохонинг манкунианликлар билан шартномаси 2021-йил июнигача амал қилади. Футболчи жорий мавсумнинг биринчи қисмини жароҳат сабаб ўтказиб юборди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!