Марокаш дарвозабони фаолиятини супер клубда давом эттириши мумкин

“Бавария” жорий мавсум якунига қадар Мануэль Ноердан айрилди. Мюнхен клубининг асосий дарвозабони оёғини синдириб олди. Энди "Бавария" қишки трансфер ойнасида дарвозабон позициясини кучайтиришга мажбур.

AS хабарига кўра, немис гранди Марокаш терма жамоаси сафида жаҳон чемпионатида ажойиб ўйин кўрсатаётган дарвозабон Яссин Бунуга қизиқиш билдира бошлаган.

31 ёшли посбон "Севилья" футболчиси ҳисобланади. Трансфермаркт портали талқинига кўра, Бунунинг айни дамдаги трансфер нархи 15 миллион еврога баҳоламоқда.

Яссин “Севилья” сафида жами120 та ўйин ўтказиб, ўз дарвозасидан 109 та гол ўтказиб юборган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!