Марокаш терма жамоаси етакчиларидан бири Қатарга қайтишга қарор қилди. Сабаби...

Марокаш терма жамоасининг ЖЧ-2022 даги етакчиларидан бири Софиан Буфаль яна Қатарга кетишга қарор қилди.

Қанот ҳужумчиси маҳаллий "Ал-Райян"нинг янги аъзосига айланди ва жамоа билан 3 ярим йиллик шартнома имзолади. Аммо унинг трансфер ҳуқуқига эгалик қилган “Анже” клуби хабарида 29 ёшли Буфалнинг трансфер суммаси ва шартнома ҳажми ҳақида сўз юритилмаган.

Шунингдек, францус жамоаси “Метс”дан Иброҳим Няне ва “Наполи”да ўйнаган Фаузи Ғулом билан шартнома имзолаганини тасдиқлади. Қизиғи, сўнгги олти ой давомида жазоирлик ҳимоячи эркин агент мақомида эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!