Марракеш Гран-присининг иккинчи кунида 5 нафар дзюдочимиз иштирок этади

Бугун Марокашнинг Марракеш шаҳрида давом этаётган дзюдо бўйича Гран-при мусобақасининг иккинчи куни ўтказилади. 

Регламентга кўра, бугун ўрта вазн тоифаларида баҳслар ўтказилиб, ушбу кун доирасида 5 нафар дзюдочимиз ғолиблик учун курашга киришадилар. -73 кг вазн тоифасида Ҳикматилло Тўраева ва Ғиёсжон Бобоев, -81 кг. вазн тоифасида Шарофиддин Болтабоев, -63 кгда Ҳожинисо Комолдинова ҳамда -70 кгда Муҳайё Ибрагимова юртимиз шарафини ҳимоя қиладилар.

Эслатиб ўтамиз, биринчи кун беллашувларидан кейин вакилларимиз 2 та олтин медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда кетишмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!