Ads

Аргентинанинг "Бока Хуниорс" клуби форварди Дарио Бенедетто фаолиятини Францияда давом эттиради.

RMC Sport нашри тарқатган хабарга кўра 29 ёшли футболчи "Марсель" клубига кўчиб ўтади. Унинг трансфери эса марселликларга тахминан 16 млн еврога тушиши айтилмоқда. Бенедетто эса янги жамоаси билан 2023 йилга қадар шартнома имзолайди.

Маълумот учун, Бенедетто “Бока Хуниорс” сафида 2016 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида 63та ўйинда майдонга тушди ва 39та гол ҳамда 11та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Аргентина терма жамоаси сафида эса 4та ўйинда майдонга тушди.