"Марсель" бир ўқ билан 2 та қуённи урди

Аввал хабар берганимиздек, "Марсель" кеча Франция кубогининг чорак финали доирасида ўз майдонида ПСЖга қарши баҳс олиб борди ва якунда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Марселликлар ушбу ғалаба туфайли мусобақанинг ярим финал босқичига йўлланма олишдан ташқари, 12 йиллик нохуш анъанага ҳам барҳам беришди. Гап шундаки, “Марсель” 2011 йилнинг ноябридан буён илк бор ўз майдонида ПСЖни мағлубиятга учратишни уддалади.

Бундан ташқари, “Марсель” барча мусобақаларда сўнгги тўққиз ўйиндан буён ўз майдонида ПСЖни мағлубиятга учрата олмай келаётган эди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию