"Марсель" бош мураббийини истеъфога чиқаради

Франциянинг “Марсель” клуби бош мураббийи Руди Гарсия мавсум якунлангач ўз лавозимини тарк этади. Бу ҳақда Le Journal Du Dimanche нашри хабар бермоқда.

Таъкидлаш керакки, марселликлар чемпионат якунланишига бир тур қолганида мусобақа жадвалида 6-ўринни эгаллаб туришибди. Шу тариқа улар еврокубокларда иштирок этиш йўлланмасидан маҳрум бўлишди.

Маълумот учун, 55 ёшли франциялик мутахассис “Марсел”ни 2016 йилдан буён бошқариб келаётган эди. Эътиборлиси, ўтган йилнинг октябрида клуб раҳбарияти у билан амалдаги шартномани 2021 йилга қадар узайтирган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!