"Марсель" Карлос Бакка билан келишувга эришди

Франциянинг “Марсель” клуби “Милан” ҳужумчиси Карлос Бакка борасида келишувга эришди.

La Gazzetta Dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра “россонерилар” Баккани 20 млн еврога баҳолашмоқда. Ўз навбатида француз клуби эса колумбиялик футболчини кейинчалик сотиб олиш шарти билан бир йилга ижарага олмоқчи. Таъкидлаш керакки, 30  ёшли футболчи ижарада ўтказадиган бир мавсуми учун “Марсел”дан 4 млн евро маош олади.

Маълумот учун, Карлос Бакка “Милан” сафига 2015 йил “Севилья” клубидан кўчиб ўтган эди. У ўтган мавсум А Сериянинг жами 32та учрашувида майдонга тушиб, рақиблари дарвозасини 13 марта ишғол этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!