"Марсель" ўз рекордчиси билан шартномани узайтирди

"Марсель" дарвозабони Стив Манданда билан амалдаги шартномани узайтирди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Унга кўра, 35 ёшли посбоннинг марселликлар билан янги шартномаси 2024 йилга қадар имзоланган.

Манданда "Марсель" тарихида энг кўп ўйин ўтказган футболчи ҳисобланади. У 549 та ўйинда иштирок этган ва ўз дарвозасидан 600 та гол ўтказиб юборган. 181 та ўйинда эса ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!