Ads
 
 
Франциянинг машҳур жамоаси "Марсель" яқин орада таркибини сезиларли даражада кучайтириш имконига эга бўлади. Айни пайтда Франция чемпионатида олтинчи ўринда бораётган клубнинг янги хўжайини америкалик Фрэнк Маккорт таркибни кучайтириш учун 75 миллион евро берадиган бўлди.
 
Молдивий қийинчиликка дуч келган "Марсель" клуби ёзги трансферлар вақтида бир неча асосий ўйинчиларини бошқа жамоаларга трансфер қилишга мажбур бўлди. Энди клубнинг янги эгаси бош мураббий Руди Гарсияга кучли ижрочиларни қўлга киритиш имкониятини тақдим этди.
 
"Марсель"га айни пайтда зарур бўлган футболчилар рўйхатидан "Астон Вилла" ҳимоячиси Жордан Амави, "Челси" ярим ҳимоячиси Жон Оби Микел ва "Ренн" ҳужумчиси Пауль-Жорж Нтеп жой олди.
 
 
Клуб раҳбарияти қисқа фурсат ичида "Марсель"ни мамлакатнинг энг кучли клубига айлантиришга бел боғлаган.
 
SPORTS.uz