“Марсель” ва “Байер” жамоалари “Арсенал” ҳужумчисини қўлга киритмоқчи
Ads

Франциянинг “Марсел” хамда Леверкузеннинг “Байер” клублари “Арсенал” ҳужумчиси Лукас Пересни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Хабарларга қараганда трансфер суммаси 11 млн еврога баҳоланмоқда.

Илгарироқ, Перес “Арсенал”га Ляказетт келганидан сўнг кетишга қарор қилгани айтилган эди.

Маълумот учун, Перес ўтган мавсум аввалида “Депортиво”дан 20 млн евро эвазига сотиб олинган эди. 28 ёшли футболчининг лондонликлар билан амалдаги шартномаси 2020 йилда ниҳоясига етади.