"Марсель" ва "Ювентус" "Барселона" ҳимоячиси учун кураш бошлади

Каталониянинг "Барселона" клуби ҳимоячиси Хуан Миранда жорий ёзги трансферлар даврида жамоасини ўзгартириши мумкин.

Sport.es нашрининг хабар беришича 19 ёшли футболчига "Марсель" ва "Ювентус" клубларидан қизиқишлар бор. Қайд этиш лозимки, туринликлар футболчини тўлиқ сотиб олишни хоҳлашмоқда, француз клуби эса ижарага олмқочи.

Маълумот учун, Миранда асли “Бетис” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2014 йилдан буён “Барселона” аъзоси ҳисобланади. У ўтган давр мобайнида асосий жамоада бор йўғи 4та ўйинда иштирок этди холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!