Марсело Девисни олқишлади

"Реал" етакчи футболчиларидан бири ҳисобланган Марсело кечаги УЕФА Чемпионлар Лигаси баҳсида ажойиб ҳаракат қилган Альфонсо Девисни мақтади. Канадалик ёш қанот ҳимоячиси "Инстаграм"га ғалабадан сўнг пост қўйди. Ушбу пост остида бразилиялик футболчи коммент қолдирди.

"Сенинг ажойиб ҳаракатларингни кўриш менга ёқди, болакай", - деди Марсело. 

Шунингдек, машҳур "433" сайти ҳам Девисни "19 ёшидаёқ Канада тарихидаги энг яхши футболчи", деб атади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!