Марсело эл-класикогача соғайиши кутилмоқда
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Марсело бўлажак 3та ўйинда жамоасига ёрдам бера олмайди.

AS нашри тарқатган хабарга кўра тиббий текширувлардан сўнг 30 ёшли бразилиялик футболчининг ўнг оёқ мушаклари шикастлангани аниқланган. Эслатиб ўтиш лозимки, у Ла Лиганинг ўтган турида “Севилья”га (3:0) қарши баҳсда жароҳат олиб майдонни тарк этган эди.

Маълумотларга қараганда Марсело “Атлетико” (29 сентябрь), ЦСКА (2 октябрь) ва “Алавес”га (6 октябрь) қарши ўйинларда “Реал”га ёрдам бера олмайди. У катта эҳтимол билан  20 октябрда бўладиган“Леванте”га қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин. Қайд этиш керакки, ушбу учрашувдан сўнг орадан 8 кун ўтган, яъни 28 октябрь куни “Реал” “Барселона”га қарши баҳс юритади.