Марсело "Реал"да қоладиган бўлди

  • 8 мая, 2019, 17:20
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячиси Марсело жамоада қолишга қарор қилди. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра бразилиялик футболчининг бундай қарорга келишига Зинедин Зиданнинг жамоа бошқарувига қайтиши сабаб бўлган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Марсело ёзда жамоасини ўзгартирмоқчи эканлиги ва унга “Ювентус” жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию