Марсело
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Марсело жамоадан кетиш истагини билдирмоқда. Бу ҳақда Mirror нашри хабар бермоқда.

Унга кўра 30 ёшли бразилиялик футболчи "Сантьяго Бернабеу"дан "Ювентус"га йўл олмоқчи. Таъкидлаш керакки, бош мураббийи Хулен Лопетеги билан тил топиша олмаётган Марсело собиқ жамоадоши Криштиану Роналдунинг ортидан Турин супер клубига кетишни режалаштирмоқда. Ўз навбатида “Юве” ҳам футболчини қишки трансферлар чоғидаёқ ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Маълумот учун, Марсело жорий мавсум Ла Лигада 4та учрашувда иштирок этди.