Марсело

"Реал" Мадрид клубининг чап қанот ҳимоячиси Марсело жамоадан кетишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар тарқатди.

Юқоридаги манбаага кўра “қироллик клуби” “Лион”дан Ферлан Мендини сотиб олгач, 31 ёшли бразилиялик футболчи ўзининг "Сантьяго Бернабеу"даги келажагига шубҳа билан қарай бошлаган. У айнан мана шу сабаб бошқа жамоага ўтмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Марселога ПСЖ, "Арсенал", "Ювентус" ва "Милан" клубларидан жиддий қизиқишлар борлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Марсело “Реал” сафида 2007 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган мавсум жами 34та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.