Марсело сафга қайтди

Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Марсело жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра бразилиялик футболчи мушакларидан олган жароҳатидан соғайган ва айни дамда “қироллик клуби”нинг умумий гуруҳ машғулотларида иштирок этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Марсело 4 октябрь куни жароҳат олган ва шу боис “Гранада”га (4:2) қарши ўйинни ўтказиб юборган эди.

Маълумот учун, Марсело жорий мавсум 4 та ўйинда майдонга тушди ва 1та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!