Марсело
Ads

“Реал” Мадрид клуби ҳимоячиси Марсело мавсум якунлангач “Ювентус”га ўтиши мумкин.

La Stampa нашри тарқатган хабарга кўра 30 ёшли бразилиялик футболчи туринликлар билан 4 йиллик шартнома борасида келишувга эришган. Агар у А Серия гранди сафига ўтадиган бўлса, йилига 12 млн евро маош олиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Марсело “Реал” раҳбариятига жамоадан кетиш нияти борлигини маълум қилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумотларга қараганда “қироллик клуби” Марсело ўрнига жамоага “Аякс”нинг аргентиналик ҳимоячиси Николас Тальяфикони олиб келмоқчи.