Марселонинг 13 ёшли ўғли "Реал" билан шартнома имзолади (фото)

Таниқли журналист Фабрицио Романонинг хабар беришича, "Реал"нинг афсонавий чап қанот ҳимоячиси Марсело Вьейранинг 2009 йилда туғилган ўғли "қироллик клуби" билан шарнома имзолади.

Энцо Алвес аллақачон Мадрид академиясининг муҳим футболчисига айланган, у 13 ёшлилар жамоасида ўйнайди. Футболчи марказий ҳужумчи сифатида ўйнайди ва аллақачон ажойиб голларни уришга улгурган.

Энцо сўнгги ойларда "Ла Фабрика" академиясида сезиларли ютуқларга эришди. Кичик Марсело жисмонан жуда кучли, ажойиб тезликка эга ва иккинчи қаватда хам яхши ўйнай олади.

Эслатиб ўтамиз, бу ёш футболчининг илк шартномаси ҳисобланади.

marcelo

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!