Мартинелли: "Бу ҳиссиётни сўз билан ифода этиб бўлмайди"
Бразилия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Габриэл Мартинелли Жаҳон чемпионати 1/16 финалида Япония устидан қозонилган 2:1 ҳисобидаги ғалабадан кейин ўз ҳиссиётлари билан ўртоқлашди.
⠀
Эслатиб ўтамиз, Мартинелли учрашувнинг 95-дақиқасида ҳал қилувчи голни киритиб, жамоасини 1/8 финалга олиб чиққан эди.
⠀
"Ҳозирги қувончимни ифода этиш учун сўз топа олмаяпман. Мухлисларнинг ўринларидан туриб қувонганини, ота-онамни ва дўстларимни кўриш — буни сўз билан таърифлаб бўлмайди.
⠀
Тўп устунга теккан пайтда менда яна бир имконият бўлишини ҳис қилдим. Ростини айтсам, ҳали ҳам сўз топа олмаяпман. Жамоага ёрдам бера олганимдан жуда бахтлиман. Қанотда ўйнайманми ёки марказда — фарқи йўқ. Мен учун энг муҳими жамоага фойда келтириш", — деди Мартинелли.

Фикрлар