Мартинес мундиалдаги қўлқопини сотиб, унинг пулини хайрли йўлда сарфлади

Эмилиано Мартинес "ЖЧ-2022" финалидаги кийган қўлқопини сотди.

Аргентина терма жамоаси дарвозабони Эмилиано Мартинеснинг ЖЧ-2022 финал ўйинидаги қўлқопларини кимошди савдосида сотди.

"Buenos Aires Times" нашри хабарига кўра, дарвозабоннинг қўлқоплари 42 000 еврога сотилган. Бу маблағ Аргентинадаги саратон касаллигидан даволанадиаган болалар касалхонаси ҳисобига ўтказиб берди.

Эслатиб ўтамиз, Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатининг ҳал қилувчи баҳсида Аргентинага  Франция терма жамоаси рақиблик қилди ва пенальтилар сериясида жанубий америкаликлар ғолиб бўлди (4:2).

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!