Мартинес қанчага сафдан чиққани маълум бўлди

"Бавария" ярим ҳимоячиси Хави Мартинес Бундеслига доирасида "Лейпциг"га қарши ўйинда жароҳат олган эди.

Сўнгги текширишларига кўра, испаниялик футболчининг мускулларидаги муаммо сабаб, у янги йилгача майдонга қайта олмайди.

Жорий мавсумда 32 ёшли ярим ҳимоячи мюнхенликлар сафида 8 та ўйинда майдонга тушган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!