Мартинес учун "Барселона"дан ташқари яна бир гранд клуб кураш бошлади

  • 12 апреля, 2020, 17:30
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

"Манчестер Сити" клуби ҳам "Интер" форварди Лаутаро Мартинес учун курашга қўшилди.

The Sun нашри тарқатган хабарга кўра, “шаҳарликлар” аргентиналик футболчининг 111 миллион евролик товон пулларини тўлашга тайёр. Унга эса “Барселона” асосий даъвогар сифатида тилга олинмоқда.

Мартинес жорий мавсум 31 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 16 та гол ҳамда 4 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию