Мартон Фучович жиддий қаршиликка учради

Венгриялик теннисчи Мартон Фучович ва италиялик теннисчи Лоренцо Сонего, Венадаги мусобақанинг илк даврасида ўзаро куч синашди.

Мазкур учрашувда Мартон рақибини ҳар иккала сетда бир хил 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратди ва иккинчи даврага чиқиб олди.

Энди "Erste Bank Open" турнирининг иккинчи босқичида Фучович россиялик Карен Хачанов, ёки польшалик Хуберт Гуркач билан куч синашади.