Масала деярли ҳал бўлди: “Ливерпуль” Коутиньони “Барселона”га сотишга розилик берди
Ads

 

“Ливерпуль” жамоаси ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо яқин вақт ичида “Барселона” футболчисига айланади, дея маълум қилмоқда Marca нашри.

Маълумотлрага кўра, мерсисайдликлар бразилиялик футболчисини 100 млн еврога сотишга рози бўлган. Энди “Барселона” вакиллари трансферни якунлаш учун Англияга йўл олади. Каталонияликлар Коутиньони Парижга йўл олган Неймарга ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Коутиньо 2013 йилда “Интер”дан “Ливерпуль”га 13 млн евро эвазига ўтганди. Ўтган мавсумда у жами 36 ўйинда майдонга тушиб, 14та гол урган ва 9 та голга узатма берган.