"Машъал" - АГМК: Матнли трансляция
Ўзбекистон Coca Cola Суперлигаси 19-туридан ўрин олган "Машъал" - АГМК учрашувини ушбу саҳифада матнли трансляция тарзида кузатиб боришингиз мумкин. Ўйиндаги хавфли вазиятлардан ўз вақтида бохабар бўлиб туриш учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади.
- 90'

Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
- 90+'

Учрашув асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.
- 87'

Ғофуров ўрнига Нурматов майдонга туширилди.
- 86'

ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Полвонов ўйин якунида ҳисобни ишончли кўринишга олиб келиб қўйди.
- 82'

Ибе Окоро Шерзод Темиров ўрнига майдонга тушди.
- 78'
Амановнинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди.
- 77'

Турчунов ўрнига Жўраев майдонга тушди.
- 72'

Ғофуров сариқ карточка ишлаб олди.
- 68'
Муборакликлар ҳужумчиси офсайдда қолиб кетди.
- 65'
Полвоновнинг бош билан берган зарбаси ноаниқ чиқди. Яхши вазият юзага келганди.
- 62'

Григалашвили, Вацадзе ва Абдураҳимов захирага олинди. Аманов, Полвонов ва Умаров майдонга туширилди.
- 60'

Вацадзе хавфли ўйин учун огоҳлантирилди.
- 58'

Элла ўрнига Эминов майдонга тушди.
- 58'

АГМК футболчиси майдонда ётибди. Тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 56'

Павленко офсайдда қолиб кетди.
- 53'
Жокичнинг жарима майдонига узатган тўпини ҳимоячилар қайтаришди.
- 52'
Ғофуровнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси ҳимоячилар томонидан блокланди.
- 48'

Муборакликлар яна бир бурчак зарбасини бесамар кетказишди.
- 46'

Иккинчи тайм бошланди.
- 45'

Танаффус.
- 45+'

Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.
- 45'
Ғофуров яхши имкониятни қўлдан бой берди.
- 43'

Ифеанйи сариқ карточка олди.
- 39'
"Машъал" гол ўтказиб юборгач, ҳужумда фаоллашди.
- 36'

"Машъал"нинг бурчак зарбасини меҳмонлар бир амаллаб қайтаришди.
- 33'
Ҳимоячи ва дарвозабоннинг хатоси сал бўлмаса АГМК дарвозасига гол олиб келиши мумкин эди.
- 32'
Вацадзе ўзига узатилган тўпга ета олмади.
- 28'

ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ҳимоячининг хатосидан меҳмонлар фойдаланиб кетишди.
- 25'

Олмалиқликлар вакилига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 21'

Бурчак зарбасидан мезбонлар наф чиқара олишмади.
- 19'
Муборакликлар ҳужумда фаоллашиб қолди.
- 16'
Шерзод Темировнинг зарба беришига АГМК ҳимоячилари йўл қўйишмади.
- 13'
АГМК тўп назоратига асосий эътиборни қаратмоқда.
- 10'
Вацадзе тўпга ўзи хоҳлагандек зарба бера олмади. Яхши имконият бой берилди.
- 9'
Абдураимовдан яна бир ноаниқ узатма.
- 7'
"Машъал" ҳужуми хавфли чиқиши мумкин эди. Элла тўпни ўзига бўйсундира олмади.
- 6'
Турсуновнинг ноаниқ узатмаси сабаб меҳмонлар ҳужуми тўхтади.
- 6'
Тошматовнинг узатган тўпини ҳимоядагилар қайтариб юборишди.
- 3'
АГМК секин-аста ташаббусни эгалламоқда. Улар тўп билан кўпроқ муомалада бўлмоқда.
- 1'
"Машъал"нинг дастлабки ҳужуми бесамар кетди. Абдураимов ҳужумда фол ишлатди.
- 1'

Ўйин бошланди.
- 0'
Жамоалар сўнгги руҳий тайёргарликни ҳам амалга оширишди. Ҳакам ҳуштагини кутмоқдамиз.
- 0'
Футболчилар Суперлига мадҳияси садолари остида майдонга тушиб келишмоқда.
- 0'
Жамоалар секин-аста майдонга тушиб келишмоқда.
- 0'
Учрашув бошланиши аввалида меҳмонлар турнир жадвалининг 2-поғонасида бормоқда. Олмалиқликлар ҳисобида 18 та ўйинда жамғарилган 39 очко мавжуд. Муборакликлар эса 18 та баҳсда майдонга тушиб, 19 очко жамғарган ва Суперлига жадвалининг 10-ўринида бормоқда.
- 0'
Ассалому алайкум, азиз футбол ихлосмандлари. Суперлига 19-тур учрашувларини "Машъал" ҳамда АГМК жамоалари ўртасидаги баҳс очиб беради. Ушбу беллашувни матнли тарзда Абдулвосид Валихонов эътиборингизга ҳавола этади.



Фикрлар