Ads

Ўзбек футболида «Машъал» клуби ва хусусан унинг академиясининг ўз ўрни бор. Биласиз, юртимизда айнан биринчилардан бўлиб, «Машъал» жамоасининг академиясига асос солинган бўлиб, бугунги кунгача у ердан қанчадан-қанча иқтидор эгалари етишиб чиқмаган дейсиз. Ҳозирда «Машъал» тарбияланувчилари нафақат ўзимизнинг чемпионатда, балки бошқа мамлакатларда легионер сифатида ҳам фаолият кўрсатиб келишмоқда. Шунинг учун ҳам «Машъал» футболимизга кўп нарса бера олган ва бу ҳол давом этиб келмоқда. Лекин охирги пайтларда клуб академиясининг ёпилгани тўғрисидаги хабарлар тарқалгач, бу масалада турли гап-сўзлар ҳам пайдо бўлгани сир эмас. Аслида вазиятга ойдинлик киритиш учун клуб ижрочи директори Илҳом Қурбонов билан боғланмоқчи бўлиб турганимизда, унинг ўзи биз билан алоқага чиқиб, мазкур масалага ойдинлик киритиб ўтиш нияти борлигини маълум қилди.

- «Машъал» академияси ёпилгани йўқ, фақат вақтинчалик тўхтатиб турибмиз холос, - деб гап бошлади, Илҳом Абдуғаниевич. - Айрим шароитларимиз тўғри келмаяпти, масалан, молиявий томондан айрим қийинчиликларимиз бор ва улар тўғрилангунича вақтинчалик тўхтатишга қарор қилдик. Айтайлик, овқат масаласида бекаму-кўст бўлиши, иссиқ ва совуқ сувлар борасила ҳам бироз камчиликларимиз бор эди. Шу сабабли ўқувчиларнинг шамоллаб қолмасликлари учун ҳам академиямизни вақтинчалик тўхтатиб турдик. Балки ҳамма ишларни 10 кунда ҳал қилармиз ёки бунга бир ойча вақт кетар, хуллас, камчиликларимизни қанча эрта бартараф этсак, бу ўзимизга ҳам яхши. Шу боис қачон муаммоларимизни тугатсак, шунда яна барча ўқувчиларимизни чақириб оламиз. Айтмоқчиманки, бизнинг академиямиз ёпилгани йўқ. Ахир клубнинг асосий стратегияси ёшлар билан ишлаш-ку, шундай экан, биз қанақасига академиямизни ёпишимиз мумкин?

машъал11

Ўйлаймизки, билдирилган фикрдан кейин аслида вазият қандайлигини тушуниб етдингиз. Демак, академия ҳамма вақт асосий ўринда бўлиб келган ва бундан кейин ҳам шундай давом этади. Барибир боланинг тарбияси, катта футболга кириб келишида мураббийга кўп нарса боғлиқ. Айниқса, таълим-тарбияга жиддий эътибор қаратилиши шубҳасиз. Назаримизда, клуб академиясида ишлаётган мураббийларнинг иши эса раҳбариятни у қадар қониқтирмаётгандек. Бунга Қурбонов қуйидагича изоҳ билдирди.

- Академиямиздаги мураббийларимизнинг иш фаолиятларини ҳам таҳлил қилиб чиқамиз. Бирданига бу ҳақида бирор нима дейишимиз қийин. Йилнинг охирида якуний ҳисоботни кўриб чиқамиз. Асосий таркибга қанча ёшлар етиштириб берилгани, қолган мусобақларда кимнинг қандай иштирок этгани ва яна бошқа масалаларда хулосалар қилиниб, кейин бир тўхтамга келамиз. Балки кейинчалик мураббийлар штабини янгилаш жараёнини ҳам кўриб чиқишимиз мумкин. Ҳаммаси йил охирида ҳал бўлади. Барчаси қилган ишлари ва берган «маҳсулоти»га қараб бир тўхтамга келамиз.

машъал6

«Машъал» клубининг ривожланиш стратегиясида академиясининг тутган ўрни катта. Улар барча мақсад ва режаларини айнан ушбу академияга қараб ишлаб чиқади. Бунинг учун эса табиийки, у ерда етарли шарт-шароитлар ҳам яратиб қўйилган бўлиши керак, шундай эмасми?

- Биз бунгача ҳам академиямизда барча шароитларни яратиб беришга ҳаракат қилиб келганмиз, - дейди, Қурбонов. - Ёшларимизнинг шуғулланиши учун ҳамма имкониятларни яратиб берганмиз. Яна бир гап: «Машъал»нинг асосий жамоаси олдига Суперлигага чиқиш вазифаси қўйилган. Лекин академиямиздан етишиб чиққан ёшларнинг бирданига асосий жамоамизда ўйнаб кетиши қийин кечади. Олдин ҳам айтганмиз, бизнинг пирамидамиз бўйича олдин иккинчи лига, про-лига, ўринбосарлар ва кейин асосий жамоамиз турарди. Аммо бирданига пирамиздаги иккита зинамиз йўқ бўлиб қолганидан кейин академиямиз тарбияланувчиларининг дарҳол иккита зина юқорига сакрашлари оғир бўлади. Айниқса, Суперлигага курашаётган жамоанинг таркибидан жой топиб олишлари улар учун оғир бўлади. Олдин улар қандай ўсишарди? Аввалига биринчи лигадаги жамоамизда ўйнаб маълум тажрибага эга бўларди ва аста-секин рақобатни вужудга келтиришиб, асосий таркибга қўшилиб кетишарди. Бизда ўша иккита трамплиннинг йўқлиги эвазига ёшларимизнинг дарҳол тажриба кўрсатишлари амримаҳол ва бундай пайтда уларнинг иқтидорига баҳо бериш ҳам қийин. Биз академиямиздаги фаолият давомида бир қатор критериялар бўйича болаларни саралаб оламиз.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Алишер Салох
18/09/2019 06:22
Елдор Шомуродов Машалдан чиккан. Кани спонсирлар хал килса буладию шу дарагача келиб колмасидан. Йоки еб ичиворгандурда
Кахрамонжон Сафаров
17/09/2019 23:21
Ошна унда УФАдагилар оч коладику улар учун телевизорда чикиб Пахтакор, Локоян ,Бунёдкор ,АГМК ни мактаб куз-куз килиш яхшику Вилоят жамоалари нима булса булар улар учун хаёт яхши утяпти-ку
Shaxboz Bekmurodov
17/09/2019 23:09
Agar muborak gaz Mashalni o‘ziga homiylik qilsa Mashal Osiyoda menman degan jamo bo‘ladi lekin afsus.............................!

Минбар

Барча блоглар