"Машъал" африкалик футболчилар билан бирданига 3 йиллик шартнома имзолади. Улардан бири Нигерия терма жамоасида ўйнаган (Фото)

Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган Муборакнинг “Машъал” жамоаси ўз таркибни кучайтириш мақсадида Нигерия фуқаролари бўлган икки футболчини ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Нигериялик хужумчи Самуэль Онониву 1997 йил 10 февралда Кано шаҳрида таваллуд топган. Самуэль Нигерия терма жамоасида ва Маврикий давлатининг Суперлига клублари "Силвестер" ва "Болтон Сити"да тўп тепган. Мазкур футболчи билан “Машъал” уч йиллик битимни имзолади.

photo_2021-01-19_12-07-39

Шунингдек 1999 йил 12 сентябрда Лагос шаҳрида таваллуд топган ярим ҳимоячи Укеме Уильямс ҳам эндиликда муборакликлар аъзоси ҳисобланади. Уильямс Нигериянинг «Бендель Иншуренс» , «Эл-Канеми Варриорс», «Викки Туристс» ва «Аква Юнайтед» клубларида фаолият юритган. 21 ёшли футболчи “газчи”лар билан уч йиллик шарнтома имзолади. Эндиликда бу легионерлар “Машъал” шарафини ҳимоя қилишади.

photo_2021-01-19_12-07-30 - копия

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!