"Машъал" ўзининг Марадонасидан воз кечди
“Машъал” клуби ўзининг тарбияланувчиси, иқтидорли футболчи Марадона Сафаров билан хайрлашишга қарор қилди. Бу ҳақида клуб матбуот хизмати шундай хабар қилади:
“Мавсум бошидан бери “Машъал” жамоаси шарафини ҳимоя қилган ярим ҳимоячи Марадона Сафаров муборакликлар сафини тарк этди.
“Машъал” профессионал футбол клуби ушбу футболчи билан дўстона равишда хайрлашиб, Сафаровнинг клуб равнақи йўлида қилган меҳнатларига миннатдорчилик билдириб, келгуси фаолиятига омад тилаб қолади”, - дейилади хабарда.
Марадона муборакликларнинг асосий таркибидан жой эгаллай олмади. 28 ёшли ярим ҳимоячи жорий мавсумда про лига доирасида фақат 3 марта захирадан майдонга туширилди холос.
Фикрлар