"Машъал" плей-офф баҳсида "Шўртан"дан устун келди

CHERY AUTO

Бугун Қаршидаги "Марказий" аренада Про лигада Суперлигага чиқиш учун курашаётган "Машъал" ва "Шўртан" ўртасидаги  плей-офф баҳси бўлиб ўтди.

Tecno

Қашқадарё вилояти жамоаларининг ўзаро беллашувида муборакликлар вакили Сергий Пертов томонидан 63-дақиқада киритилган гол ягоналигича сақланиб қолинди. 73-дақиқада "Машъал" футболчиси Собит Синдоров қизил карточка олиб майдонни тарк этганди. Лекин сон жиҳатдан устунликдан ғузорликлар фойдалана олишмади.

Натижада "Машъал" ўтиш ўйинига йўл олди. "Шўртан" эса Про лигада қоладиган бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!