"Машъал" украиналик мураббийи билан хайрлашди

  • 22 январь, 23:30
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Муборакнинг "Машъал" клуби таркибида ва шу билан бирга мураббийлар штабида ҳам ўзгаришлар бўлмоқда. 

Бунгача клуб бир нечта ўйинчиларнинг кетганини эълон қилганди ва энди навбат мураббийлар штабига келган кўринади. Боиси, "Машъал"нинг украиналик мураббийи Микола Тишенко жамоа билан хайрлашди.

У бош мураббий Асрор Алиқуловга яқиндан ёрдам бериб келаётганди.

"Микола Тищенко “Машъал” футболчилари билан бирга кўплаб йирик ғалабаларни нишонлаган ва ёш футболчиларнинг ривожланиши учун катта меҳнат қилган. Унинг раҳбарлигида амалга оширилган стратегиялар ва машғулотлар орқали жамоа кўплаб юқори натижаларга эришди.

“Машъал” футбол клуби раҳбарияти Микола Тишенкога ўз миннатдорлигини билдиради ва келгуси фаолиятида улкан муваффақиятлар тилайди", - дейилади клуб расмий баёнотида.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!