"Машъал"ни уч нафар футболчи тарк этди

  • 5 декабрь, 2020, 17:59
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Машъал” клуби матбуот хизматининг тарқатган хабарига қараганда, айрим ўйинчилар билан хайрлашишган.

Tecno

Жумладан, мавсум бошида “Машъал” жамоасига келиб қўшилган украиналик легионер Денис Васильев, камерунлик Элла Кен Арманд ва маҳаллий футболчи Никита Павленко шартномаси якунлангани боис клубни тарк этди.

Тажрибали футболчиларга хизматлари учун “Машъал” футбол клуби ҳамда жамоа мухлислари номидан миннатдорлик билдириб, кейинги фаолиятларига омад ва муваффақият тилаб қоламиз, - дейилади матбуот хизмати берган хабарда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!