Машарипов бугунги учрашувда ўйнамаслиги мумкин. Муаммо нимада?

Бугун Саудия Арабистони чемпионати доирасида "Ал-Адалаҳ" ҳамда "Ан-Наср" жамоалари ўзаро куч синашади. Мазкур беллашув олдидан ўзбек футболи ихлосмандлари учун нохуш хабар бор. 

Гап шундаки, риёдликлар таркибида тўп тепаётган легионеримиз Жалолиддин Машарипов бугунги ўйинни ўтказиб юбориши кутиляпти. Журналист Ал Тамимининг маълумотига кўра, Руди Гарсия бугунги баҳс учун қайдномага ҳамюртимизни киритмаган. 

Биласиз, Саудия Арабистони чемпионатида легионерларни кенгайтирилган таркибга қиритиш бўйича лимит мавжуд. Шунингдек, бир жамоа 8 тагача бўлган легионерни рўйхатдан ўтказиши мумкин. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Zuhriddin Xudoynazrov
05/04/2023 20:43
oʻyinda ham gap bor ranaldu darajasida oʻynasa asosiyda oʻynardi