Машарипов ҳам "Ан-Наср" билан муносиб хайрлашди!

Саудия Арабистонининг "Ан-Наср" клубини тарк этган футболчимиз Жалолиддин Машарипов "Инстаграм"даги саҳифаси орқали клуб билан хайрлашди. 

"Бу икки йил ажойиб ўтди. Барчаси учун раҳмат айтиб қоламан. Клубга, футболчиларга, ходимларга ва албатта, ажойиб мухлисларга миннатдорчилигимни изҳор этаман. Сизга омад ва зафар ёр бўлишини тилаб қоламан!", - дейилади хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, Машарипов 2021 йили "Пахтакор"дан "Ан-Наср"га 1 миллион евро эвазига кўчиб ўтганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!