Машарипов ОЧЛ рамзий жамоасига кириши учун овоз беринг!

Осиё Чемпионлар Лигаси Ғарб минтақаси клублари орасида мусобақанинг ортда қолган ўйинлари рамзий терма жамоасини тузиш учун сўровнома бошланди. Қувонарлиси, ундан ҳамюртимиз Жалолиддин Машарипов ҳам ўрин олди.

Jaloliddin Masharipov – Pakhtakor

2 гол, 2 ассист

14 та вазият яратган (Ғарб минтақасида етакчи)

24 бор дриблинг ишлатган (Ғарб минтақасида етакчи)

Жалолиддин Машарипов "Пахтакор"нинг Осиё Чемпионлар Лигасида яхши ўйинлар кўрсатишига сабабчилардан бири бўлди. У жамоаси муваффақиятларига гол ва ассистлари билан ёрдам берди. Бироқ унинг юриши "Персеполис"га қарши қизил карточка туфайли ўз якунига етди.

Қуйидаги ҳавола орқали футболчимизга овоз беришингиз мумкин:

https://www.the-afc.com/competitions/afc-champions-league/latest/news/vote-for-your-best-afc-champions-league-2020-west-team-midfielders

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
FANAT-MYU
01/11/2020 18:19
Ehe kuzatib o‘tirsam eronliklar tinimsiz ovoz berayapti bu baribir haqqoniy emas

Минбар

Барча блоглар