Машарипов: "Ўзимиз шу даражага олиб тушдик, ўзимиз юқорига кўтарамиз"
Осиё кубоги саралашидан ўрин олган Ўзбекистон - Шри-Ланка учрашуви якунига етди. Унда вакилларимиз 3:0 ҳисобида рақибдан устун келди. Ушбу беллашувдан сўнг Сречко Катанец ҳамда Жалолиддин Машарипов матбуот анжуманида иштирок этди. Қуйида Машариповнинг фикрлари билан танишиб чиқинг.
"Авваламбор, ассалому алайкум. Ўйиндан олдин айтганимдек, бу терма жамоалар бизнинг тенгимиз эмас. Илк марта шу босқичдамиз ва Осиё кубогига чиқиш учун кураш олиб боряпмиз. Ўзимиз шу даражага олиб тушдик, ўзимиз юқорига кўтарамиз. Вақтида Жанубий Корея ва Эрон каби кучли терма жамоалар билан рақобат уюштирганмиз. Худо хоҳласа, йигитлар билан янгидан тарих ёзмоқчимиз", деди Машарипов.
Фикрлар
хам нимадир тажриба беради.Омад