Машариповга Осиёнинг 5та гранд жамоаси қизиққан

Саудиянинг "Ан-Насср" клуби Ўзбекистон терма жамоаси ва "Пахтакор" ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов трансферини сотиб олди ва 5 ойга БАА вакили "Шабаб Ал-Аҳли"га ижарага бериб юборди. Ўзбекистоннинг энг яхши футболчисига яна қайси жамоалардан аниқ таклифлар бўлганлигини биласизми? Машариповни нақд 5 клуб ўз сафига қўшиб олишни хоҳлаган.

SPORTS.uz сайти журналисти Жалолиддин Қобилжоновнинг маълум қилишича, 27 ёшли вингер трансферини "Ал-Наср" (БАА), "Ан-Насср", (Саудия) "Шабаб Ал-Аҳли" (БАА), "Ал-Айн" (БАА), "Ал-Ваҳда" (Саудия) жамоалари сотиб олишга тайёр бўлган. Аммо, якунда футболчи Саудия клуби таклифини қабул қилган.

Дубайликлар сафида ижара асосида ҳаракат қилаётган Жалолиддин 3та ўйинда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!