Машҳур актриса жаҳон чемпионининг турмуш қуриш таклифини рад қилди

Америкалик модель ва актриса Памела Андерсон Франция терма жамоаси футболчиси Адиль Рами билан муносаталарига чек қўйди, дея хабар бермоқда The Mirror нашри.

51 ёшли Андерсон Рами турмуш қуриш таклифига рад жавобини берган. Жуфтлик ажрашди. Андерсон ва Рами бир йилдан кўпроқ вақт давомида учрашиб юришди. Россиядаги жаҳон чемпионатда улар ғолибликни бирга нишонлашган эди.

Рами Франция терма жамоаси сафида жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. Французлар финалда Хорватия термасини 4:2 ҳисобида мағлуб этишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!