Машҳур боксчи "Альварес – Кроуфорд" жангида ким ғолиб бўлишини айтди
Тўртта вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони, америкалик кичик Рой Жонс Сауль Альварес(61-2-2, 39 KO) ва Теренс Кроуфорд(41-0, 31 KO) ўртасидаги эҳтимолий жанг ҳақида гапирди.
“Кроуфордда “Канело”га қарши имконият йўқ деб ким айтди? Тўқнашув натижаси Альвареснинг қандай жанг қилишидан келиб чиқиб аниқланади. Агар у бу курашга нотўғри ёндашса, мағлуб бўлади. Тўғри ёндашув билан Сауль ғалаба қозонишига деярли кафолат бор", - деди Жонс.
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!
Фикрлар