Машҳур дарвозабон: Гвардиола мени ҳайдашини билардим

“Бёрнли” дарвозасини қўриқлаётган Англия терма жамоасининг собиқ машҳур дарвозабони Жо Харт “Манчестер Сити”ни Хосеп Гвардиола олганидан кейин жамоадан қандай кетганини айтиб берди.

- Жамоага Гвардиола келганини эшитиб хавотирган тушдим. Кўпчилик мени тинчлантирмоқчи бўлди. Мен клубга қайтганимда Пеп менга кетишим кераклигини очиқ айтди. Унинг усули шундай. Қарор қилади ва ундан  ҳеч қачон қайтмайди. Шунга қарамай, муносабатимиз яхши, яъни эркакча, - деди Жо Харт.

Жо Харт 2006-2018 йиллар давомида “Манчестер Сити” дарвозабони бўлган. Гвардиола даврида уни “Торино” ва “Вест Хэм”га ижарага беришди. 2018 йилнинг августида эса дарвозабон қарийб тўрт миллион евро эвазига “Бёрнли”га бериб юборилди.

Англиянинг энг иқтидорли футболчисига пичоқ билан таҳдид қилишди

“Реал”га сиғмаган футболчи Англияга кетади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!