Машҳур дарвозабонга гол ўтказиш учун миллион доллар ваъда қилинган экан

Аргентина терма жамоаси собиқ дарвозаони Уго Гатти “Бока Хуниорс” ва “Ривер Плейт” учрашувидан олдин уни сотиб олишмоқчи бўлганини айтиб беди.

- Мен одатдагидек, ўзим борадиган ресторанда овқатланаётган эдим. Олдимга бир йигит келди ва иккита гол ўтказиб берсам, 1 миллион доллар беришини айтди. Мен унга “Бир миллион доллар бергин 70 та гол ўтказаман”, дедим. У секингина ўрнидан туриб кетди. Ўша пайтда бутун Аргентинада ҳам бир миллион доллар йўқ эди, - дейди Уго Гатти.

Уго Гатти 1964-1968 йилларда “Ривер Плейт”, ундан кейин 1976 йилдан 1986 йилгача “Бока Хуниорс” шарафини ҳимоя қилган. Аргентина терма жамоаси сафида 18 та учрашувда майдонга тушган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)