Машҳур футболчи барча агентларини ҳайдаб юборди
“Манчестер Юнайтед”даги фаолияти билан мухлислар назарига тушган Жесси Лингард ярим йилдан бери ўзига янги жамоа топа олмаяпти.
Бундан аччиқланган ҳужумкор футболчи бор айбни унинг манфаатларини ҳимоя қилаётган агентларига ағдарди. Лингард ўзига узоқ муддатдан бцён иш жойи топиб бермаган барча агентларни ишдан ҳайдади.
31 ёшли футболчи “Манчестер Юнайтед” тарбияланувчиси ҳисобланади. Асосий жамоага қабул қилингунича “Лестер”, “Бирменгем”, “Брайтон”, “Дерби Каунти” каби жамоаларда ижарада ўйнаган.
Юлдузли онлари 2015-2021 йилларга тўғри келди. Ўша даврда “Манчестер Юнайтед”нинг асосий фигураларидан ҳисобланган футболчи кейинчалик ўйини пасайгани туфайли “Вест Хэм”га жўнатиб юборилди.
Лингард 2022 йили манчестерликлар билан шартномаси тугаганидан кейин эркин агент сифатида “Ноттингем”га қўшилганди. Бир мавсумдан кейин бу жамоа ҳам унга иш бермай қўйди.
Ҳозирча, Лингард қандай йўл тутиши номаълум.
Фикрлар