Машҳур футболчи фаолиятидаги энг катта хатосини тан олди
Италиянинг "Комо" клуби ҳужумчиси Альваро Мората ўзининг футболчилик фаолиятидаги энг катта хатоси сифатида "Атлетико"ни тарк этганини эътироф этди.
- "Атлетико“дан кетиш ҳақида қабул қилган қарорим карьерамдаги энг катта хато бўлди. Бутун фаолиятим давомида қўлга киритган барча совринларимни "Атлетико“ билан ютиладиган битта титулга алмаштирган бўлардим. Бу мен севган клуб, у ерда ўзимни жуда бахтли ҳис қилганман, — деди Мората Marca нашрига берган интервьюсида.
Мората 2024 йили "Атлетико"ни тарк этиб, "Милан" сафига ўтган эди. У мадридликлар таркибида барча мусобақалар доирасида 154 ўйин ўтказиб, 58 та гол урди ва 14 та голли узатма амалга оширди.
"Атлетико", "Комо" ва "Милан"дан ташқари, Мората ўз вақтида "Ювентус", "Челси" ва "Галатасарой" жамоалари шарафини ҳам ҳимоя қилган.
Шунингдек, Мората 2026 йилги жаҳон чемпионати учун Испания терма жамоасига чақирилмагани ҳам қайд этилмоқда.

Фикрлар