Машҳур футболчи тўрт аёлга нисбатан етти марта зўравонлик қилганликда айбланмоқда
“Арсенал” ва “Атлетико”даги ўйинлари билан танилган ярим ҳимоячи Томас Парти айни пайтда Испания чемпионатида “Вильярреал” жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда.
Бу футболчи ҳозир зўравонлик можароси марказида қолмоқда. Илгари у беш ҳолат бўйича айбланган эди.
Аммо Daily Mail нушрининг янги маълумотига кўра, Гана терма жамоаси футболчисига қўшимча айбловлар ҳам қўйилган. Энди у тўрт нафар аёлга нисбатан еттита зўравонлик ҳолатида айбланмоқда.
Футболчи айбини тан олмаган. У гаров эвазига қамоқдан озод қилинган.
Аввалроқ, Испания қироллиги прокуратураси хизмати Партига уч аёлга нисбатан беш ҳолат бўйича айблов қўйган эди. Бу воқеалар 2021–2022 йиллар оралиғида содир бўлгани айтилган.
Август ойи бошида “канонирлар”нинг собиқ ўйинчиси барча айбловларни рад этгани хабар қилинган. Унинг адвокати Томас иш бўйича уч йиллик тергов давомида полиция билан ҳамкорлик қилганини билдирган.
Фикрлар