Машҳур футболчи “Ювентус”дан жамоага гўзал севгилисини ишга олишни сўради
“Астон Вилла” ярим ҳимоячиси Дуглас Луис ёзги трансферлар мавсумида “Ювентус”га кўчиб ўтиши кутилмоқда.
26 ёшли бразилиялик футболчи Турин клуби раҳбариятидан ўз севгилиси Алиша Леманн билан ҳам шартнома тузишни сўради.
Алиша “Астон Вилла”нинг хотин-қизлар жамоасида тўп тепади. Швейцариялик қиз дунёнинг энг чиройли футболчиларидан бири сифатида эътироф этилган.
Дуглас Луиснинг ўзи 2019 йилдан бери “Астон Вилла” шарафини ҳимя қилиб келмоқда. Тажрибали ярим ҳимоячи шу пайтга қадар клубда 204 та учрашувда қатнашиб, 22 та гол ва 24 та ассист муаллифи бўлди.
Transfermarkt портали бразилиялик чарм тўп устасини 70 миллион еврога баҳоламоқда.
Фикрлар